Андижонда мактабга кечикиб қелган қизларни ўтириб туришга мажбурлаган ўқитувчи интизомий жазога тортилди
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал ижтимоий тармоғларда ўқувчилар мактаб ҳовлисида ўтириб тураётгани акс этган видео тарқалган эди. Бу воқеага Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан изоҳ берилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 12-сентябрь куни 10-«З» синфининг ўқувчилари соат 9:20 да мактабга келишганлиги ва бундай кеч қолиш ҳолатлари мунтазам содир бўлиши туфайли, мактабнинг маъсул ходими Д.Т томонидан ўқувчилар тартибга чақирилган.
Мактаб директори томонидан маъсул ходим Д.Тга ўқувчилар билан педагогик этика қоидаларига риоя этган ҳолда муносабатда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга нисбатан интизомий чора қўлланилди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналарига дарс жараёнлари 8:00 дан бошланиши тушинтирилиб, ўз вақтида келиш зарурлиги юзасидан суҳбат олиб борилган.