2030 йилгача 1,5 млн гектардa ўрмон барпо этилади

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар 1,5 млн гектар майдонда ўрмонлар барпо этилади. Бу ҳақда президентнинг ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтиришга доир қарорида белгиланди.

Қарорга кўра, қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланган:

• 2030 йилгача 1,5 млн гектар ўрмонни барпо этиш ва қайта тиклаш;

• 3,8 минг гектарда доривор, озиқ-овқатбоп ва зиравор ўсимликлар плантацияларини ташкил қилиш;

• 9,2 минг тонна дарахт ва буталар уруғини тайёрлаш;

• 919 млн дона ниҳол ва кўчат етиштириш;

• 2025–2026 йилларда тоғ ва тоғолди ҳудудларда 500 гектарда «терраса» усулида дарахт ва бута кўчатлари экиш.

Шунингдек, «Ўрмонтехносервис» негизида «Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази» давлат муассасаси ташкил этилади.

У «Ақлли ўрмон хўжалиги» (Smart forestry) платформасининг ягона оператори бўлиб, ўрмон ресурсларини бошқариш ва мониторинг қилиш жараёнларини рақамлаштириш билан шуғулланади.

Марказ фаолиятида сунъий интеллект ва замонавий технологиялар қўлланилади.

Қарорлар