Бухорода иккинчи Осиё аёллар форуми очилди

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева давлат раҳбарининг иштирокчиларга мурожаатини етказди.

Бухорода Осиё аёлларининг иккинчи форуми очилди ва унда Осиёнинг турли давлатларидан етакчи аёллар – сиёсатчилар, тадбиркорлар, олимлар ва экспертлар иштирок этди.

Президент мурожаатида форум қатнашчиларининг юксак касбий маҳорати, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясига самарали хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

 

Ўзбекистон