Қамчиқда 16 ёшли қиз осма дор йўлидан пастга қулади
Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ осма дор йўлида бир қиз пастга қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса дордаги носозлик сабаб содир бўлган, деб Kun.uz ФВВ маълумотига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат бугун, 11 декабрь куни содир бўлган.
Жумладан, осма дор йўлида ҳаракатланаётган 16 ёшли носозлик сабаб пастга қулаган. Аввалига қиз бироз вақт арқoнни ушлаб турган, сўнгра пастга қулаган.
ФВВ матбуот хизматининг хабарига кўра, қиз зудлик билан шифохонага олиб борилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши деб таъкидланган.





