Чилонзорда 18 ёшли Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходими хизмат машинаси билан тўқнашди

Чилонзор туманида ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина ҳайдаган ўсмир ЙПХ ходимининг хизмат автомобили билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 12 сентябрь куни соат 00:45 да Бунёдкор кўчасида содир бўлган.

Хусусан, 2008 йилда туғилган шахс ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда, давлат рақам белгилари бўлмаган Spark русумли автомашинани бошқарган.

Шундан сўнг у ўз йўналишини Чўпон ота кўчасига ўзгартириб, 3-қатордан 1-қаторга кескин бурилиб, ҳаракатни ўнг томонга бурганда, ўз йўналишида 1-қаторда ҳаракатланиб келаётган ЙПХ ходими бошқарувидаги Lacetti русумли хизмат автомашинасига тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ, — дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон