Ўзбекистонда фарзандли бўлган оталарга таътил бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Ўзбекистонда ишлаётган эркакларга фарзанди туғилгандан кейин турмуш ўртоғига ёрдам бериш учун қисқа муддатли таътил жорий этилади.

Бу Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари биринчи ўқишда маъқуллаган Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритишда назарда тутилган.

Ўзгартиришларга кўра, қонун лойиҳасида ишлаётган эркакларга фарзанд туғилганда турмуш ўртоғига ёрдам бериш ва бошқа болаларни парвариш қилиш учун қисқа муддатли ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Эслатиб ўтамиз, тегишли таклиф парламент қуйи палатасига ўтган йилнинг декабрь ойида киритилган эди.

Таъкидланишича, шу кунга қадар қонунчилигда бундай таътил назарда тутилмаган эди. Шу сабабли эркаклар касбий ва оилавий мажбуриятларини уйғун тарзда амалга оширишга қийналган ёки ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлган.

Ўзбекистон