Андижонда ўз танишини пичоқлаб ўлдирган 17 ёшли ўсмир ушланди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида ўсмир жанжал вақтида ўз танишини пичоқлаб қўйди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Воқеа 6 феврал куни содир бўлиб, 17 ёшли ўсмир ўз таниши билан аввалроқ ўртасида юзага келган низо оқибатида жанжаллашиб, хўжалик пичоғи билан унга тан жароҳати етказган ҳолда қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон