Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида сувдан фойдаланиш бўйича битим имзоланди

Афғонистон билан Амударё сув ҳавзасини биргаликда бошқариш ҳамда сувдан адолатли ва оқилона фойдаланиш бўйича муҳим битим имзоланди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров бошчилигидаги делегациянинг Афғонистон Ислом Амирлигига хизмат сафари чоғида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ва савдо алоқаларини ривожлантириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Шунингдек, Балх вилояти ҳокими Ҳожи Муҳаммад Юсуф Вафо билан учрашувда савдо, экспорт-импорт тартибларини соддалаштириш, ўсимликлар карантини ва сувдан барқарор фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган. Афғонистоннинг Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув ва энергетика вазирликлари билан ҳам амалий мулоқотлар ўтказилган.

Хабарда ушбу ташриф икки давлат ўртасида яхши қўшничилик, иқтисодий интеграция ва сув дипломатиясида янги даврни бошлаб бериши таъкидланган.

Қарорлар