Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2024 йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди. Бу ҳақида бош вазир матбуот котиби хабар қилди.

2024 йилнинг 27-октябрь куни ўтказилган парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туриши маълум қилинади.

Қарорлар