Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири бир ойга ёпилади

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўчалардан бирида ҳаракат вақтинча чекланиши ҳақида туман ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Чеклов кўчани аҳолининг эҳтиёжларига ва замонавий шаҳарсозлик меъёрларига мос равишда сутка давомида фаолият кўрсатадиган майдонга айлантириш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли инфратузилмавий ўзгаришлар билан боғлиқ.

Шу сабабли, 2025 йил 24 апрель соат 07:00 дан 30 майгача Ўзбекистон овози кўчасининг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишган жойидан то Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун ёпилади.

Тошкент