Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирлиги бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик юзасидан муҳокама ўтказди
БМТ Бош ассамблеяси доирасида Россия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақида Бахтиёр Саидов Телеграм саҳифасида хабар берди.
Вазир стратегик шерикликнинг долзарб мавзулари, шунингдек, келажакдаги олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш юзасидан суҳбат қурганлигини таъкидлади.
Ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиши муҳим, — дейди вазир.
Бу баёнот Тошкентдаги мактабда рус тили дарси вақти ўқитувчи ўқувчини ургани юзасидан Россия ТИВ муносабат билигани фонида нграмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентнинг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи рус тили дарси вақтида ўқувчини урган эди. Оғзаки можаро ўқувчининг дарсни ўзбек тилида эмас, балки рус тилида ўтишини талаб қилганлиги сабабли юзага келган.
Шундан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова вазиятга жавоб бериб, Ўзбекистондан нима бўлганига ойдинлик киритишни сўраган.
Бунга жавобан, «Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Захаровага жавоб бериб, Россия Ташқи ишлар вазирлигини Ўзбекистон ички ишларига аралашмаслиги айтган.