Ўзбекистон Халқаро космос шартномасига қўшилди

Шавкат Мирзиёев 10 октябрь куни Космик фазони, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатларнинг фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Унга кўра, бу коинотни тадқиқ қилиш, шунингдек, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, ресурслар ва билим алмашиш учун имкониятлар очиши кутилмоқда.

Ҳужжат 1966 йил 19 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси билан қабул қилинган ва 1967 йил 27 январда Лондон, Москва ва Вашингтонда имзоланган. Ҳозирга қадар ун 114 та давлат қўшилган ўлса, Ўзбекистон 115-иштирокчига айланди.

Космик фаолият жаҳон ҳамжамиятининг глобаллашуви ва ахборотлаштириш жараёнида муҳим ўрин тутади. Дунёнинг барча етакчи ва кўплаб ривожланаётган давлатлари космик фазони ўрганиш ва ундан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бормоқда, космик салоҳиятдан эса иқтисодий, мудофаа, техникавий, илмий, ижтимоий, маданий ва халқаро манфаатларни рўёбга чиқариш учун фойдаланилмоқда, — дейилади Сенат муҳокамасида.

Қарорлар