Ўзбекистонда 1,5 ой ичида ковидга чалиниш бўйича энг паст кўрсаткич қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари 200 дан пасайди. Бу 5 январдан буён энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакатда 18 февраль ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 235 063 (+191) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Андижон вилоятида;
  • 7 нафари Бухоро вилоятида;
  • 6 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 5 нафари Навоий вилоятида;
  • 7 нафари Наманган вилоятида;
  • 19 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 8 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 7 нафари Фарғона вилоятида;
  • 10 нафари Хоразм вилоятида;
  • 23 нафари Тошкент вилоятида;
  • 84 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

18 февраль кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 37 нафар;
  • Андижон вилоятида 19 нафар;
  • Бухоро вилоятида 8 нафар;
  • Жиззах вилоятида 18 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
  • Навоий вилоятида 5 нафар;
  • Наманган вилоятида 14 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 2 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 7 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 39 нафар;
  • Фарғона вилоятида 20 нафар;
  • Хоразм вилоятида 7 нафар;
  • Тошкент вилоятида 179 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 1023 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 224 458 (+1382) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1617 нафарни ташкил қилган. Қолаверса, 18 февралда 42 кишида пневмония аниқланган.

Янгиликлар