Ўзбекистонда 14 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 14 февраль куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ ва кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.