Ўзбекистонда 22 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 22 январь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин), туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-4 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.