Ўзбекистонда 5 кун ёмғирли об-ҳаво кутиляпти
Жорий йилнинг 22-26 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб киради.

22-26 октябрда республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шунингдек:
- 22 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади;
- 23 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди;
- 24 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
- 25 октябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёмғир ёғади. 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.
- 23-26 октябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.
21-22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда.





