Ўзбекистондан Қозоғистонга 62 тонна қовун ноқонуний олиб ўтилаётгани аниқланди
Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда тарвузлар борлиги айтилган юк ўрнига 62 тонна контрабанда қовунлари ташилаётгани аниқланди.

«Қоплонбек» божхона постида 23 август куни текширув чоғида декларацияланган ҳужжатларда номувофиқлик аниқланган. Рентген аппарати тасвирида эълон қилинган «тарвуз» ўрнига овал шаклдаги буюм кўрсатилган.

«Пост ходимлари томонидан юк божхона кўригидан ўтказилганда, декларациядан ўтказилмаган 62 тонна қовун аниқланган. Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси ҳужжатларда 12 тонна қовунни ва 66 тонна тарвузни декларация қилган», дейилади Давлат даромадлари қўмитаси хабарида.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, импорт қилувчилар божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш мақсадида арзонроқ товарларни декларация қилади. Қоидабузарлик аниқланган тақдирда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
«Қозоғистон Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси ишбилармон доираларни амалдаги божхона қонунчилигига қатъий риоя қилишга чақиради», дейилади хабарда.




