Ўзбекистонда 9–11 синф битирувчилари қайси фанлардан якуний имтиҳон топшириши маълум бўлди
Ўзбекистонда тўққизинчи ва ўн биринчи синф битирувчилари қайси фанлардан якуний имтиҳон топшириши маълум бўлди.
Маълум қилинишича, вазирликнинг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан 2021–2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний имтиҳон топшириши қайд этилган.
11-синф битирувчиларининг эса она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестациясидан ўтказилиши белгиланган.
«Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади», дейилади хабарда.