Тошкент вилоятида сув таъминоти бош муҳандиси $900 пора билан ушланди
Тошкент вилоятида тадбиркордан 900 АҚШ доллар талаб қилган «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси ушланди.
Қайд этилишича, «Тошкент сув таъминоти» МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси У.У. тадбиркор Х.дан «О.» номли боғдорчилик- узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда тери маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи учун сув қувурини ўтказишга техник шарт ва лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 900 доллар пора талаб қилган.
У.У. тадбиркордан миллий валюта ҳисобида 9,8 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.