Ўзбекистон 7 ойда 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилди
Ўзбекистон 7 ойда қиймати 72,7 миллион долларга тенг бўлган 227,8 минг тонна буғдой уни импорт қилди.

Келтирилишича, буғдой уни импорти ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 41,6 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойида Ўзбекистон буғдой унини асосан қўйидаги иккита давлатлардан энг кўп импорт қилган:
- Қозоғистон – 218,3 минг тонна;
- Россия – 9,4 минг тонна.




