Хоразмдаги чиқиндихонада чақалоқ мурдаси топилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 1 январь куни чиқиндихонадан чақалоқ мурдаси топилди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқлардаги «Хоразмда янги туғилган чақалоқни мусорга ташлаб кетилгани» номли танқидий видео ўрганилган.

Аниқланишича, 2022 йил 1 январь куни  Урганч шаҳар А.Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Хоразм филиалининг 2-сонли хулосасида шахси номаълум қиз жинсига мансуб, чақалоқнинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Янгиликлар