Дубай ўзбекистонликлар учун кириш қоидаларини кучайтирди

Бирлашган Араб Амирликларининг энг йирик шаҳри — Дубайга сайёҳларнинг ташриф буюриши учун жорий қилинган қоидаларга ўзгартириш киритилди.

«Emirates» ва «Flydubai» авиакомпаниялари маълумотига кўра, айрим мамлакатлардан келганлар учун QR-кодли ПЗР тести салбий натижасининг босма нусхаси талаб қилинади. ПЗР тестининг амал қилиш муддати 72 соатдан 48 соатгача қисқартирилган.

Таъкидланишича, саёҳатчилар ПЗР тестидан ташқари Дубайга келганида бепул тест топшириши ва салбий тест натижасини олгунча ўзини изоляция қилиши керак. Дубайга келишдан олдин сайёҳ DXB Smart App (ковид иловаси) ўрнатиши ва режалаштирилган саёҳат ҳақидаги маълумотларни киритиши керак.

Бу қоидалар Ўзбекистон ва бошқа қатор давлатлар, жумладан, Россия, Украина ва Тожикистон фуқароларига ҳам тегишли экани айтилган.

Янгиликлар