Бухорода фарзанд онасини бўғиб ўлдирди

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида 51 ёшли ўғил 73 ёшли онасини бўғиб ўлдирди.

Жорий йилнинг 8 февраль куни соат 13:25 ларда, Когон шаҳар «Бухоройи Шариф» маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган Ч.Ў. ўз уйида 1949 йилда туғилган онаси Н.О.ни оилавий келишмовчилик сабаб қўллари билан бўғиб ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Когон шаҳар прокуратураси томонидан суд тиббиёт экспертизаси тайинланиб, Ч.Ў.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва у қамоққа олинган.

Янгиликлар