Муборак тумани ҳокимига ҳайфсан берилди
Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими Акрам Ориповга ҳайфсан берилгани маълум қилинди.
Маълум қилинишича, вилоятда ҳоким раҳбарлигида 14 февраль куни йиғилиш ўтказилган. Жараён давомида фаолиятидаги камчиликлар, тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акрам Ориповга ҳайфсан берилган.
Маълумот ўрнида, 2021 йил 9 июнь куни Халқ депутатлари Муборак тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган ва лавозимидан олинган Улуғбек Эрназаров ўрнига туман ҳокими этиб Арипов Акрам Оромович тасдиқланган.
Бунгача Акрам Оромович Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.