Украинадан жами қанча ўзбекистонлик эвакуация қилингани маълум бўлди
2022 йилнинг 2 март куни учта самолёт билан 671 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице аэропорти орқали Украинадан эвакуация қилинди.
Улар орасида 129 аёллар, 82 болалар ва 14 чақалоқлар бор.
Умумий ҳисобда Украинадан 1 859 нафар ватандошимиз олиб келинди.
Бугун яна бир неча эвакуация қатновини ташкил этиш режалаштирилган.
Польша ҳудудида мамлакатимизнинг 1100 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 550 нафари Польша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 550 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.