«UzAuto» комплаенс-тизими: киритилган янгиликлар ва эришилган натижалар
«UzAuto» Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирлик ва идоралари вакилларининг иштирокида саноатда 440 миллиард сўмдан ортиқ маблағни тежашга имкон берган ўзининг такомиллаштирилган Комплаенс тизимини босқичма-босқич жорий этиш натижаларини тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида коррупцияга қарши курашишда жамиятнинг барча аъзоларини «ҳалоллик вакцина» билан эмланиши кераклигини таъкидлаганди.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳамда қўйилган барча мақсадларга эришиш учун ҳар бир соҳа фаолияти қонунчилик ва адолатга асосланиши керак.
Шу мақсадда, 2019 йилда «UzAuto»да томонидан халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка мувофиқ Комплаенс тизими жорий этилди. У икки босқичда амалга оширилди. Биринчи босқичда Комплаенс тизими фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий базаси яратилди.
2021 йилда Комплаенс тизимининг икки йиллик фаолияти сарҳисоб қилиниб, тизимнинг коррупцион схемалар юзага келиши мумкин бўлган ҳамда компания самарадорлигига салбий таъсир кўрсатувчи тўққизта асосий йўналиши аниқланди.
Комплаенс тизими фаолиятининг тўққизта асосий йўналиши:
Харидлар;
Таъминот;
Маҳаллийлаштириш;
Ишлаб чиқариш;
Маркетинг;
Молия ва иқтисод;
Кадрлар;
Хавфсизлик;
Рақамлаштириш.
Таҳлил натижаларига кўра, 2021 йилда классик Комплаенс тизими тубдан ислоҳ этилди –коррупциянинг олдини олиш ва иқтисодий самарадорликни ошириш соҳага ҳар бир йўналиш учун тор доирадаги мутахассислар жалб қилинди, улар билан биргаликда «UzAuto» Комплаенс тизимининг шахсий модели ишлаб чиқилди.
Соҳага мослаштирилган Комплаенс тизимининг жорий этилиши натижасида қисқа вақт мобайнида тизимнинг самарадорлигини тасдиқловчи бир қатор ҳайратланарли натижаларга эришилди:
Харид қилиш тизимини ўрганиш натижасида товар ва хизматларнинг 54,8 млрд. сўмлик асоссиз харажатларни олдини олишга ёрдам берди;
Таркибий ишлаб чиқариш корхоналарининг 2022 йил учун бизнес-режаларини оптималлаштириш 42,2 млрд сўм маблағнинг асоссиз сарфланиши ва иш вақти қисқартирди;
Ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш ва уни янада оптималлаштириш харажатларни 7,8 млрд сўмга қисқартирди;
Автомобилларни экспорт қилишда транспорт воситаларининг конструкцияси харажатларини оптималлаштириш харажатларни 71,7 млрд сўмга камайтириш имконини берди;
12 та корхонада 22 та маҳаллийлаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича таклифлар киритилиши харажатларни 15,3 млрд сўмга қисқартиради;
Инсон ресурсларини оптималлаштириш харажатларни 2 млрд сўмга қисқартирди.
242,6 млрд сўмлик 41 та молиявий фирибгарлик ва ўғирлик ҳолатлари аниқланиб, уларнинг олди олинди. Ҳужжатлар тегишли идораларга юборилди.
Бундан ташқари, Комплаенс тизими томонидан соҳадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича кўрилган самарали чора-тадбирлар натижасида пандемия, глобал микрочиплар ва логистика инқирози давридан йўқотишларсиз чиқиб олишга муваффақ бўлинди
Натижада «UzAuto Motors» ишлаб чиқаришни тўхтатмаган ҳолда, иш ўринларини қисқартирмай, бутун пандемия даврида нархларни ўзгартирмаган дунёдаги ягона автомобиль ишлаб чиқарувчилардан бирига айланди.
Эришилган натижалар «UzAuto» Комплаенс тизимининг самарадорлигини тасдиқлайди, бу эса уни коррупцияга қарши муросасиз кураш, харажатларни оптималлаштириш ва бутун жамоада ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизликни шакллантиришнинг ишончли воситасига айлантиради.
Реклама ҳуқуқи асосида.