Бугун Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳарорат 44 даражага кўтарилади

Республиканинг айрим вилоятларида ҳарорат 44 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда 22 июнь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 33-38°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44° гача бўлади.

Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

 

Ўзбекистон