Наманганда маст эркак танишини пичоқлаб ўлдирди
Наманган шаҳри Давлатобод туманида апрель куни маст эркак танишини пичоқлаб ўлдирди.
Маълум бўлишича, туманнинг Халқлар дўстлиги МФЙда яшовчи 35 ёшли эркак таниши 46 ёшли фуқарони келишмовчилик сабаб пичоқлаган. Жанжалга жабрланувчи шеригининг отасини ҳақорат қилгани сабаб бўлган.
Оқибатда 46 ёшли эркак оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. Суриштирув натижаларига кўра, ҳодиса содир бўлганда улар спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.