Қозоғистонда 10 январь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди

Қозоғистонда 10 январь умуммиллий мотам куни деб эълон қилингани хабар берилди.

Маълум қилинишича, мамлакатнинг қатор вилоятларида содир бўлган фожиали воқеалар оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 2022 йил 10 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилишга қарор қилган.

«Тегишли фармон Оқорда сайтида эълон қилинади», — дея таъкидлаган президент матбуот котиби Берик Уали.

Янгиликлар