Самарқанддаги мусиқа мактабида ёнғин содир бўлди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги мусиқа мактабида 28 апрель куни ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 20:35 да шаҳарнинг «Навбаҳор» МФЙ Беклар кўчасида жойлашган мусиқа мактабида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. Ёнғин ҳудудига соат 20:38 да етиб борилган ва соат 21:15 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида мактабнинг 30 квадрат метр майдондаги шифт қисми ёниб зарарланган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар