Ўзбекистонда 2021 йилда йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида неча киши ҳалок бўлгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2021 йил давомида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида 2426 киши ҳалок бўлди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати ЙТҲлар бўйича йиллик статистикани тақдим қилди.
Маълум бўлишича, мамлакат бўйича 2021 йилда жами 10 001 та йўл транспорт-ҳодисаси содир бўлган. Қуйида уларнинг ҳудудлар кесимидаги кўрсаткичлари эълон қилинган:
- Қорақалпоғистон — 506 та;
- Хоразм — 342 та;
- Бухоро — 436 та;
- Навоий — 329 та;
- Самарқанд — 1129 та;
- Қашқадарё — 552 та;
- Сурхондарё — 376 та;
- Жиззах — 321 та;
- Сирдарё — 202 та;
- Тошкент вилояти —1336 та;
- Тошкент шаҳри — 1073 та;
- Наманган — 1082 та;
- Андижон — 848 та;
- Фарғона — 1469 та.
Шунингдек, содир бўлган ЙТҲларнинг 268 тасида аёллар айбдор деб топилган бўлса, 9733 тасида эркаклар томонидан хатоликка йўл қўйилгани айтилган.