Тошкентда қафасга ташлаб юборилган қизга тегмаган айиқни очиқ табиатга қўйиб юбориш таклиф қилинди

Тошкент ҳайвонот боғида қафасга ташлаб юборилган қизга тегмаган Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғини очиқ табиатга қўйиб юбориш сўралмоқда.

Таъкидланишича, сўров Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари томонидан юборилган. Мазкур ҳолатга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати котиби Бунёд Абдуллаев «Зузу Кавказ қўнғир айиғи бўлгани боис ўзига жуфт топиши ва очиқ табиатга қанчалик мослашиб кета олиши номаълум. Шу сабабли мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда бу масалани кўриб чиқиш керак», — деб ўз муносабатини билдирган.

Маълумот учун, касалхонага олиб келиниши билан қиз Болалар жароҳатлари хирургияси ва нейрохирургияси бўлимига жойланган ва у ерда тинимсиз шифокорлар назорати остида бўлган. У ерда бир кунини ўтказган 3 ёшли қиз интенсив терапия хонасига ётқизилган. «Айни дамда у интенсив терапия хонасида ва ҳолати турғун деб баҳоланмоқда. Динамикада назорат кўриги ўтказилган.

«Қиз келажакда ушбу ҳодиса асоратларидан азият чекмаслиги учун биз бор имкониятларни ишга соляпмиз», — деган даволовчи шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Собир Тоҳирович Насимов.

Янгиликлар