Ўзбекистонда қишки таътил санаси узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қиладими?

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати 24 январгача узайтирилган қишки таътил ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмаслигини маълум қилди.

Маълум бўлишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўлови сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни таътил ойлик маошга таъсир қилмайди.

Янгиликлар