Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 22 минг нафардан ошди
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 22 042 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатда 9 август кун давомида жами 726 нафар бемор тузалди:
- Aндижон вилоятида 15 нафар,
- Тошкент шаҳрида 436 нафар,
- Тошкент вилоятида 214 нафар,
- Наманган вилоятида 7 нафар,
- Қорақалпоғистонда 5 нафар
- Навоий вилоятида 3 нафар.
Шундай қилиб, мамлакатда 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда 8373 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Маълумот учун, мамлакатда 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, коронавирусдан вафот этганлар сони 194 нафарга етди.
Aввалроқ Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 21 мингдан ошгани хабар қилинган эди.