Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси тайинланди
Абдулазиз Аққулов Ўзбекистоннинг БААдаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.
Азиз Аққулов 1985 йилда туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2005 йилда бакалавр, 2007 йилда эса магистратура босқичини Халқаро туризм менежменти йўналиши бўйича битирган.
- 2005–2006 йилларда «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти мутахассиси;
- 2006–2011 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компанияси «Тур сервис стандарт» давлат унитар корхонаси мутахассиси, етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, корхона директори;
- 2011–2017 йилларда «Ўзбектуризм» миллий компанияси бош мутахассиси, бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи, бошқарма бошлиғи;
- 2017–2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;
- 2018 май ойидан ноябрь ойигача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари;
- 2018 йил ноябрдан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимларида ишлаган.
2020 февралдан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган. У айни лавозимига қадар туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.