Ўзбекистон хориждан энг кўп қандай маҳсулотлар сотиб оляпти?
Ўзбекистон январь сентябрь ойларида четдан 513 млн долларлик буғдой импорт қилди. Ғалла импорт маҳсулотлар ичида етакчиси бўлиб турибди.

Жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида буғдойдан ташқари, Ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлари импортида шакарқамиш, маргарин маҳсулотлари, қорамол гўшти, ўсимлик ёғи ҳам етакчилардан бўлган.
Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари қиймати:
- Буғдой – 513 млн. АҚШ долларига;
- Шакарқамиш – 351 млн. АҚШ долларига;
- Маргарин маҳсулотлари – 204 млн. АҚШ долларига;
- Қорамол гўшти – 163 млн. АҚШ долларига;
- Ўсимлик ёғи – 160 млн. АҚШ долларига;
- Буғдой уни – 95 млн. АҚШ долларига
- Какао ва шоколад – 86 млн. АҚШ долларига;
- Картошка – 60 млн. АҚШ долларига
- Сут маҳсулотлари – 60 млн. АҚШ долларига;
- Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – 55 млн. АҚШ долларига;
- Банан – 40 млн. АҚШ долларига;
- Чой – 34 млн. АҚШ долларига;
- Парранда гўшти – 33 млн. АҚШ долларига;
- Маккажўхори – 24 млн. АҚШ долларига;
- Кофе – 23 млн. АҚШ долларига;
- Қандолат маҳсулотлари – 21 млн. АҚШ долларига.





