Қирғизистонда ушланган «Ҳизб ут-Таҳрир» бўлимининг ўзбекистонлик етакчиси Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Қирғизистонда ушланган «Ҳизб ут-Таҳрир» бўлимининг ўзбекистонлик етакчиси Ш. Ш Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Маълум қилинишича, Ш. Ш Қирғизистонинг жанубий вилоятлари ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятларида фаолияти тақиқланган ташкилот тузилмаларини яратиш ва мустаҳкамлаш бўйича ўзининг ҳамфикрлари билан яширин фаолият олиб борган.
Судгача бўлган тергов ҳаракатлари доирасида ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари давомида ушбу шахс 10 йилдан ортиқ вақтдан бери Ўзбекистонда расмий қидирувда бўлиб, Қирғизистон ҳудудида яширинишга урингани аниқланган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси уни Ўзбекистонга экстрадиция қилган.