Ўзбекистонга «Sputnik Light» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди
Ўзбекистонга «Sputnik Light» вакцинасининг 135 875 дозали партияси олиб келинди.
Маълум бўлишича, мамлакатга 21 февраль куни 135 875 доза «Sputnik Light» вакцинаси келтирилган. Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 53 715 423 дозани ташкил қилмоқда. Улардан:
- 2 404 480 дозаси «AstraZeneca»;
- 38 700 268 дозаси «ZF-UZ-VAC2001»;
- 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
- 6 322 860 дозаси «Moderna»;
- 2 626 650 дозаси «Pfizer/BioNTech»;
- 1 976 000 дозаси «Sinovac»;
- 343 375 дозаси «Sputnik Light» вакцинаси.
Шундан 44,9 миллион дозадан ортиғи эмлаш жараёнларида қўлланилди.