Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ишдан олинди
Президентининг тегишли фармонлари билан Сурхондарё вилоятини 2019 йилдан бери бошқариб келаётган Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.





