Ўзбекистоннинг вояга етмаганлар жинояти юқори бўлган ҳудудлари эълон қилинди
Сенатнинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2021 йил якуни бўйича ахбороти эшитилди.
Унга кўра, 2021 йилда 2639 та маҳаллада (28,3 фоиз) жиноятлар содир этилмаган, 3628 тасида (39 фоиз) уларнинг содир этилиши ҳолатлари камайган. Тизимли ишлар натижасида умумий жиноятларнинг 89 фоизи фош этилган, қидирувдаги 4615 нафар шахс ушланган, бедарак йўқолган 507 нафар шахс топилган.
Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг сони айрим ҳудудларда юқорилигича қолган. Жумладан, жиноятларнинг 65,2 фоизи Фарғона, Тошкент, Наманган ва Бухоро вилоятларига тўғри келган.