Тошкентдаги Янгиобод бозорида ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида 13 февраль куни ёнғин содир бўлди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 07:48 атрофида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган бозорда ёнғин бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 07:52 да етиб бориб, ёнғин соат 08:11 да ўраб олинган ва 08:17 да бартараф этилган.

Қайд этилишича, ёнғин натижасида бозор ҳудудида жойлашган ошхона, сомсахона ва расталарнинг тахминан 120 квадрат/метр майдонда томи, шифти ва жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Янгиликлар