Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди
Инсон тараққиёти индекси рейтингида Ўзбекистон 196 та давлат орасида 108 ўринни эгаллади ва «ҳаёт сифати юқори» мамлакатлар тоифасига киритилди. Бу ҳақда CEOWORLD журналида эълон қилинди.
Ўзбекистон рейтингда 100 баллдан 70,94 балл тўплаган. Бу Марказий Осиё минтақаси бўйича Қозоғистон (92 ўрин) ва Туркманистондан (96 ўрин) кейин учинчи ўрин дегани.
Рейтинг ҳаёт сифати, кутилаётган умр давомийлиги, таълим даражаси, аҳоли жон бошига даромад, сиёсий барқарорлик каби омилларни ҳисобга олган ҳолда тузилган. Баҳолаш «барқарорлик», «қониқиш» ва «мувозанат» тоифалари бўйича 100 баллик шкала асосида амалга оширилган.
Дунё рейтингида Швейцария биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринлардан Норвегия, Исландия, Гонконг, Швеция, Дания, Германия, Ирландия, Сингапур ва Австралия жой олган.