Ўзбекистонда ўқувчилар учун виртуал лаборaториялар ташкил қилинади

Шавкат Мирзиёев бошчилигида видеоселектор йиғилишида аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лаборaториялар яратиш ҳақида хабар берилди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Telegram саҳифасида маълум қилди.

Таъкидланишича, ўтган 5 йилда 13 минг 500 дан ортиқ компьютер синф хоналари 200 мингга яқин замонавий компьютер билан таъминланган. Келаси йилда яна 2 мингдан ортиқ компьютер синфлари янгиланади ва бу учун бюжетдан 400 млрд сўм ажратилади.

Ана шу компьютерларга электрон таълим контентлари юкланиб, болалар учун мустақил таълим олиш имконияти ошади. Ўқувчилар мурракаб концепцияларни осон ўзлаштириши учун аниқ ва табиий фанлар бўйича виртуал лабораториялар ташкил этилади. Янги ўқув йилидан ошлаб бунай лабораториялар ҳар бир вилоятда 10 тадан мактабда ташкил этилади.

Шу билан бирга, мактаб тизимида ўқитувчилар янги ишланмаларни эълон қилиши учун ягона онлайн платформа яратилиши кўзда тутилган.

Қарорлар