Интерпол қидирувида бўлган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Бирлашган Араб Амирликларидан Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар мамлакатда олиб келинди, деб ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий Марказий Бюролари ҳамкорлиги натижасида оғир жиноят содир этганликда айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган икки нафар фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга топширилди.

Олиб келинган шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган.

Эндиликда фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилиш учун суд олдида жавоб берилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон