АҚШ 970 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаросини депортация қилади

АҚШдан депортация қилинадиган Ўзбекистон фуқаролари сони 975 кишини ташкил этмоқда. Иммиграция ва божхона хизмати 2024 йил ноябрь ойидаги ҳисоботни тадқим этди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Умумий ҳисобда, турли давлатлардан 1 445 549 нафар чет эл фуқароси чиқариб юборилади. Улар ҳибсга олинмаган, бироқ депортация қилиш бўйича якуний қарор қабул қилинган. Бундан ташқари, рўйхатда аллақачон мавжуд бўлмаган давлатлар — СССР ва Югославия ҳам келтирилган. Ушбу паспортларга эга бўлган шахслар айнан қайси давлатга юборилиши номаълум.

Депортация қилинадиганлар орасида Мексика (252 044), Гватемала (253 413), Гондурас (261 651) ва Эл-Салвадор (203 822 киши) етакчилик қилмоқда.

Хитойнинг 37,908 нафар фуқароси мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги якуний қарор билан рўйхатга киритилган. Шунингдек, рўйхатда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон (369), Қирғизистон (319), Тожикистон (149) ва Туркманистон (40) фуқаролари ҳам бор.

Жаҳон