Биринчи чоракда 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга саёҳат қилган
Биринчи чоракда 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик хорижга саёҳат қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 256,5 минг нафарга (20,3%) кўп.
Фуқароларнинг хорижга чиқиш мақсадлари қуйидагича тақсимланган:
• Қариндошларни йўқлаш — 1 189 827 киши
• Сайёҳлик — 307 199 киши
• Даволаниш — 11 764 киши
• Ўқиш — 7 437 киши
• Хизмат сафари — 3 320 киши
Маълумот учун, бу рақамлар фақат туристик мақсадда чет элга чиққан фуқароларни қамраб олади. Ишлаш ёки доимий яшаш учун сафарга чиққанлар ушбу статистикага киритилмаган.