Темур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси этиб тайинланди

Темур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Эстониядаги (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, у 16 апрель куни ушбу давлат президенти Алар Карисга ишонч ёрлиқларини топширди. Расмий тадбирдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Эстония президенти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар ривожланиб бораётганини юксак баҳолади ва ушбу йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Тимур Раҳмонов 2024 йил 13 март куни Ўзбекистон элчиси сифатида Рига шаҳрига борган эди. Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021—2024 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган.

Сиёсат