Paynet ва ITPU мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Paynet рақамли технологиялар соҳасида янги авлод мутахассисларини тайёрлашга қаратилган Digital Talent Program дастури доирасида ITPU (IT Park University) билан навбатдаги ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Ушбу ташаббус талабаларга Paynet офисларида амалий тажриба ўташ имкониятини беради.

Амалий тажриба даврида талабалар: рақамли тўловлар, IT-маҳсулотларни ишлаб чиқиш, бизнес таҳлил, UX-дизайн, маркетинг, HR ва мижозларга хизмат кўрсатиш йўналишларида назарий билимларини мустаҳкамлашади.

Ҳар бир амалий тажриба иштирокчисига Paynet ходимлари орасидан ментор (йўлкўрсатувчи) бириктирилади. У талабаларга корпоратив муҳитга мослашиш, уни ўзлаштириш ҳамда амалий вазифаларни бажаришда кўмак беради. Шунингдек, тажриба жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида босқичма-босқич йўл харитасини ишлаб чиқиш ҳамда ҳамкорликда таълимий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Томонлар амалий тажрибани таълим жараёнига интеграция қилиш муҳимлигини алоҳида таъкидладилар. Ҳозирги кунда рақобатбардош IT-муттахассис бўлиш учун фақат назарий билимларнинг ўзи етарли эмас.

Тўлов ечимлари соҳасида 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Paynet ўз билим ва тажрибасини баҳам кўришга ҳамда талабаларни реал бизнес жараёнларига фаол жалб этишга тайёр.

Ушбу ташаббус таълим дастурлари билан меҳнат бозори талаблари ўртасидаги тафовутни бартараф этишга қаратилган. Paynet университет билан саноат ўртасида кўприк вазифасини бажариб, ёш мутахассисларни рақамли трансформация шароитидаги замонавий чақириқларга тайёрлашга кўмаклашмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар