Покистонда масжид портлаши оқибатида 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
Покистон пойтахти Исломободда жойлашган масжидда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб, Dawn нашри хабар бермоқда.

Портлаш жума намози пайтида пойтахтнинг Тарлай Калан туманида жойлашган масжидда содир бўлган. Ҳодиса жойига полиция ва қутқарув хизматлари йўналтирилган. Исломободдаги барча йирик шифохоналарда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Ҳодиса оқибатида 31 нафар инсон ҳалок бўлган, камида 169 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Аниқланишича, жабрланганлар Исломобод ҳамда Равалпинди шаҳридаги тиббий муассасаларга етказилмоқда.





