Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Поп туманида сув иншоотидан 447 млн сўмлик электр энергияси ноқонуний ишлатилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Бy ҳақда Бoш прокуратура хабар берди.

Хабарига кўра, сув насослари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан, тижорат мақсадида улангани оқибатида 165,5 минг кВт/соат электр энергияси талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (йирик миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Коммунал